«ташқи ишлар вазирлари» тегли мақолалар


АҚШнинг янги элчиси Ўзбекистондаги миссиясини бошлади
16 ноябр 2022, 07:30

АҚШнинг янги элчиси Ўзбекистондаги миссиясини бошлади

АҚШнинг Ўзбекистондаги янги элчиси Жонатан Хеник Ўзбекистон ташқи ишлар вазирига ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди. Владимир Норов унга янги лавозимида муваффақиятлар тилади.

Ўзбекистон халқаро ҳамжамиятни Афғонистонга нисбатан санкцияларни бекор қилишга чақирди
9 декабр 2021, 16:35

Ўзбекистон халқаро ҳамжамиятни Афғонистонга нисбатан санкцияларни бекор қилишга чақирди

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов «Италия — Марказий Осиё» шаклидаги иккинчи вазирлар учрашувида жаҳон ҳамжамиятини Афғонистонга нисбатан санкцияларни бекор қилишга, қолаверса, музлатилган халқаро активларни қайтариш ва мамлакат банк тизимини тиклашда кўмаклашишга чақирди.

«Ўзбекистон Афғонистонда муваққат ҳукумат тузилганини олқишлайди» — ТИВ
8 сентябрь 2021, 13:54

«Ўзбекистон Афғонистонда муваққат ҳукумат тузилганини олқишлайди» — ТИВ

Ўзбекистон Афғонистонда муваққат ҳукумат тузилганини олқишлайди, дея маълум қилди Ташқи ишлар вазирлиги. Вазирлик янги давлат идоралари билан «конструктив мулоқот ва амалий ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрлигини» билдирди.

150 нафар Афғонистон фуқароси орқага қайтарилган — ТИВ
20 август 2021, 20:50

150 нафар Афғонистон фуқароси орқага қайтарилган — ТИВ

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги Афғонистоннинг 150 нафар фуқароси ўзи хоҳиши билан ватанига қайтарилганини маълум қилди. Ўзбекистон «Толибон» раҳбарияти вакиллари билан «ушбу тоифадаги шахсларга нисбатан ҳар қандай зўравонлик, тазйиқ ва таъқибларнинг олдини олиш» бўйича келишиб олган.

Ўзбекистон чегарада тинчликни сақлаш бўйича «Толибон» вакиллари билан яқин алоқада бўлиб турибди — ТИВ
17 август 2021, 12:19 2

Ўзбекистон чегарада тинчликни сақлаш бўйича «Толибон» вакиллари билан яқин алоқада бўлиб турибди — ТИВ

ТИВ Афғонистондаги вазият бўйича баёнотида, Ўзбекистон «қўшни давлатнинг ички ишларига аралашмаслик тамойилларига содиқлигини» қатъий билдирди. Шунингдек, Ўзбекистон томони чегара ҳимоясини таъминлаш ва чегара ҳудудида тинчликни сақлаш масалалари бўйича «Толибон» ҳаракати вакиллари билан яқин алоқада бўлиб турганини маълум қилинди. Мамлакатнинг Кобул ва Мозори Шарифдаги дипломатик ваколатхоналари одатдаги тартибда ишламоқда.

Шавкат Мирзиёев бир қатор хорижий ТИВ раҳбарларини қабул қилди
16 июл 2021, 15:25

Шавкат Мирзиёев бир қатор хорижий ТИВ раҳбарларини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги халқаро конференция дастури доирасида Россия, Ҳиндистон, Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон ташқи ишлар вазирлари ҳамда Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакилини қабул қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг